• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +6°C
Detail image

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2026 саралаши доирасида 21 ноябрь, сешанба куни Эронга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида Рамин Ризоян Эронни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 38-дақиқада Меҳди Тареми учрашувдаги ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Биринчи бўлим Эрон фойдасига ҳал бўлди.

Рекламани ёпиш
Иккинчи бўлимда Ўзбекистон жонланди. 52-дақиқада Шомуродовнинг узатмасини Остон Ўрунов голга айлантириб, ҳисобни қисқартирди. 83-дақиқада эса эндигина майдонга тушган Игор Сергеев мувозанатни тиклади.

Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва ўйин дуранг натижа билан якунланди.

Ўхшаш янгиликлар