• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган "AMAN Family" мебель корхонасини Ўзбекистондаги ноёб ташкилот дейиш мумкин. Компания таъсисчиси Абдумавлон Абдуғаффоров бизнесдаги оддий йўлдан воз кечиб, янги инновацион услубларни қўллаган ҳолда сезиларли муваффақиятларга эришди.


Асос солиниши ва ривожланиши
Корхонага 2014 йилда асос солинган бўлиб, ташкилот ўз ишини меҳмонхонага мўлжалланган мебелнинг бир моделини ишлаб чиқариш билан бошлаганди. Мебель фабрикаси деярли 10 йилл давомида ўз фаолиятини кенгайтириб борди. Ҳозирга келиб эса корхонада 5 та цех фаолият юритади. Корхонанинг ҳудуди 3000 метр квадратдан кўпроқни ташкил этади.

Албатта, "AMAN Family"нинг ишлари бирданига гуркираб кетгани йўқ. Корхона раҳбари дастлабки йилларда ўз маҳсулотини сотиш учун мебель дўконлари билан ҳамкорлик қила бошлади. 2018 йилда эса "AMAN Family" Тошкентда ўз савдо дўконини очди ҳамда ўз маҳсулотларини бевосита мижозларга сота бошлади. Аммо 2020 йилга келиб бутун жаҳон бўйлаб тарқалган COVID-19 муаммоси ташкилот раҳбариятини янги йўлларни излашга мажбур этди.

Замонга ҳамнафас ривожланаётган «AMAN Family» мебель корхонаси

Хусусан, шу ҳолат тадбиркорларимиздан ҳам ижтимоий тармоқлар орқали ишлаш ва шу йўл билан ижтимоий бозорда ҳам ўзларининг мустаҳкам ўринларига эга бўлишларига талаб этди. Ижтимоий бозор нафақат ички бозорда, шунингдек, ташқи бозорга чиқишда ҳам ажойиб кўприк вазифасини ўтайди.

Интернет имкониятлари чиндан ўзининг қулайлиги билан ажралиб туради. Ер юзида, ҳар хил тоифали одамлар бор. Шундай одамлар борки, улар ташқарига чиқиб ўзлари учун керакли нарсаларни сотиб олишга имкониятлари йўқ. Ҳа, бугун бундай одамларга, ижтимоий тармоқлар орқали харидларни амалга ошириш жуда қулай. Нимага дейсизми? Чунки, интернет орқали ўз бизнесини йўлга қўйган фирмалар томонидан харидор истаган манзилга этказиб бериш хизматининг борлигидир.

АМАН хусусий мебель ишлаб чиқариш корхонасини ҳам Ўзбекистондаги бошқа кўплаб корхоналар каби COVID-19 пайтида узининг барча магазинларини ёпишга ва ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга мажбур бўлди. Бу оғир вазиятда онлайн савдони йўлга қўйиш эса ҳам мижозга қулайлик яратди, ҳам тадбиркорнинг жонига ора кирди.

Замонга ҳамнафас ривожланаётган «AMAN Family» мебель корхонаси

Веб-сайт ва мобиль илова
Карантин пайтида аксарият корхоналар ёпилиб кетган бўлса, AMAN корхонаси 2-3 баробар ўсишга эришди. Маҳсулотларнинг онлайн сотувини дастлаб фақат ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширган ташкилот, кейинчалик мобил иловасини яратди. Натижада корхона анъанавий дўконларда бутунлай воз кечди.

Aman.uz расмий сайти ва мобил иловасининг яратилиши бн компания мижозларига жудаям кўплаб кулайликларни ва имкониятларни тақдим этади. Бу иловада AMAN компанияси нафақат ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлари, балки Ўзбекистондаги бошқа катта ва кичик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган мебель маҳсулотларини мижозларга тўғридан-тўғри сотиб олиш имкониятини беради.

Aman.uz иловаси яратилиши билан компания чет мамлакатлардан кўплаб буюртмалар олишни бошлади ва қўшни мамлакатларга ҳам ўз мебель маҳсулотларининг экспортини йўлга қўйди.

"AMAN Family" бугунги кунда мебелларнинг 40 яқин турларини ишлаб чиқаради: стол, стул, меҳмонхона ва ётоқхона мебеллари. Аммо интернет-магазин каталогида 5000 да ортиқ маҳсулотлар бор. Ушбу илова орқали нафақат оддий мижозлар, балки ўз мебель дўконига эга бўлган тадбиркорлар ҳам харидни амалга оширишлари мумкин. Бу эса ҳар бир мижозга қулай яратади.

"AMAN"нинг бошқа мебель корхоналаридан фарқи шундаки, мижоз онлайн буюртма бераётган пайтда олдиндан тўлов талаб қилмайди. Маҳсулот мижознинг уйига олиб борилади, ўрнатилади, мижоз унинг сифатида текшириб олганидан кейингина тўловни амалга оширади. Бу эса "AMAN"нинг асосий устунликларидан бири ҳисобланади.

Замонга ҳамнафас ривожланаётган «AMAN Family» мебель корхонаси


Нархлар-чи?

Биринчидан, нархлар рақобатбардош. Чунки, "AMAN" онлайн услубда ишлагани учун офис ижараси, сотувчиларга тўланадиган маош билан боғлиқ харажатлар йўқ. Демак, маҳсулотнинг таннархи пасаяди.

Иккинчидан, маҳсулот конвейер услубида ишлаб чиқарилгани учун нархлар паст бўлади. Ташкилот раҳбари Абдумавлон Абдуғаффоровнинг айтишича, савдонинг 40 фоизи ётоқхона гарнитурига тўғри келади. Шунинг учун корхона буюртма кутиб ўтирмасдан бундай турдаги маҳсулотни конвейер услубида кўпроқ ишлаб чиқариб қўяди.

Учинчидан, 70 фоиз маҳсулот олдиндан тайёрлаб қўйилгани учун мижозга жуда тез етказиб берилади. Масалан, маҳсулот Тошкент шаҳрига бир кун ичида, бошқа вилоятларга эса 1-2 кун ичида етказилади.

«Масалан, самарқандлик мижоз бугун кечаси ётоқхона мебелига буюртма берган бўлса, эртасига тушдан кейин маҳсулотни қабул қилиб олади. Агар омборимизда тайёр маҳсулот бўлмаса, бюуртманинг қийинлигига қараб, 3-10 кун ичида мебель мижозга етказилади», — деди Абдумавлон Абдуғаффоров.

Тўртинчидан, компания турли тўлов услубларини таклиф қилади. Харидор маҳсулотни қабул қилгач, нақд пул, нақдсиз пул ўтказиш, банк картасига пул ўтказиш, халқаро онлайн-тўловлар ёрдамида ҳисоб-китобни амалга ошириши мумкин.

Замонга ҳамнафас ривожланаётган «AMAN Family» мебель корхонаси
Кафолат бериладими?

Ҳа, мебелни йиғиш бепул амалга оширилади ва унга кафолат берилади. Барча вилоятларда корхонани мебель йиғадиган усталари бор. Улар ўз ишини аъло даражада бажаради. Агар мебелдан фойдаланиш давомида қандайдир камчилик кузатилса, хизмат кўрсатиш мутахассислари муаммои тезда бартараф этишади.

Замонга ҳамнафас ривожланаётган «AMAN Family» мебель корхонаси

Ўхшаш янгиликлар