• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Япония ҳукумати 2024-молия йилидан (2024 йил 1 апрелдан бошлаб) мамлакатда жойлашган 9 та ҳарбий объект ҳудудида ўқ-дориларни сақлаш омборлари қурилишини бошлаш ниятида. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.

Янги омборлар шимолий Хоккайдо, жанубий Окинава ва жануби-ғарбий Кагосима ва Миязаки префектураларида пайдо бўлиши мумкин. Ушбу мақсадлар учун Япония Мудофаа вазирлиги келгуси молия йили учун буджет лойиҳасида 12,4 миллиард иен (тахминан 84 миллион доллар) сўраган, дея таъкидлайди агентлик.

Kyodo агентлигига кўра, инқироз юзага келганда омборлар душман нишонига тушиши мумкин. Япония мудофаа вазирлиги уларда сақланадиган ўқ-дориларнинг турлари ва ҳажмини ошкор қилмайди. Бу маҳаллий аҳолини ташвишга солиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар