
Япония бош вазири Фумио Кисида 22 ноябрдан 1 декабргача бўлган муддатда сунъий йўлдошни учириш режалари ҳақида КХДР хабар бериши муносабати билан зарур чораларни кўриш ва кутилмаган ҳолатларга тайёргарлик кўришни топширди.
“Мен маълумот тўплаш ва уни аҳолига етказиш чораларини кўришни топширдим”, — дея сиёсатчининг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.
Бундан ташқари, Кисида манфаатдор давлатлар билан ҳамкорликда учиришни бекор қилишни талаб қилишни ва кутилмаган вазиятга тайёр туришни буюрди.