• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида 389 дона электромобил импорт қилган. Уларнинг қиймати 13 миллион долларга тенг бўлган. Бундан Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.

“Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 266 тага ошган”, - дейилади хабарда.

Январда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар: Хитой – 346 та, Гонконг – 29 та, Германия – 8 та, БАА – 3 та.

Маълумот учун, Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 миллион долларга тенг бўлган 2 180 дона электромобиль импорт қилган.

Ўхшаш янгиликлар