Бугун Тошкент вилояти прокуратураси ҳамда Тошкент вилояти Экология бошқармаси билан ҳамкорликда Янгийўл шаҳрида экологик назорат тадбири ўтказилди.
Мазкур рейд давомида Янгийўл шаҳар, Мустақиллик МФЙ, Узумзор кўчасида яшовчи фуқаро Ю.Ш. ўз хонадонида 4 ойлик шер боласини туғилгандан буён боқиб келаётганлиги аниқланди.
Шу бугунни ўзида шер боласи Тошкент ҳайвонот боғига олиб борилиб, мутахассис кўригидан ўтказилди ва унинг аҳволи яхши ҳолатда эканлиги маълум бўлди. Айни дамда масъуллар томонидан Тошкент ҳайвонот боғига шер боласини топшириш чоралари кўрилмоқда. Ҳолат батафсил ўрганилиб, қўшимча маълумот берилади.