• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +24.7°C
Detail image

Экологларнинг прогнозларига кўра, типратикан популяцияси 2050 йилга бориб йўқ бўлиб кетади. Бу ҳалокатли прогнозга иқлим ўзгариши сабаб бўлади, деб ёзади Телеграмдаги Green Alternative.

Гап шундаки, илиқ ва иссиқ қиш тиканли ҳайвонларнинг қиш уйқусининг бузилишига олиб келади. Шу сабабли, улар тезроқ жуфтлашиш даврига ўтиб кетишади ва биринчи типратикан боласи январь ойининг охирида туғилади. Аммо март ва апрель ойларида қайта кўтарилган совуқда типратикан болалари нобуд бўлади.

Бундан ташқари, типратиканларнинг йўқ бўлиб кетишига қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган пестицидлар ҳам таъсир қилади. Улар туфайли ҳайвонлар турли касалликларга кўпроқ мойил бўлади.

Ўхшаш янгиликлар