• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи 30 ёшли (аёл) А.Х. ариза билан мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжерида номаълум шахс томонидан ўзининг номига расмийлаштирилган пластик картасидан жами 11.557.000 миқдоридаги пуллар алдов йўли билан ечиб олинганлигини маълум қилган.

Ўрганиш давомида, ушбу жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 59 ёшли “эркак” А.У. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, А.У., А.Х. билан “Телеграм” мессенжерида ўзини “Дилафрўз” деб таништирган ва бир дона аёллар курткасини 500.000 сўмга келишиб, А.Х.га тегишли бўлган пластик картасининг махфий кодларини сохта ҳавола юбориш орқали алдов йўли билан қўлга кириб, жами 11.557.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ечиб олганлиги маълум бўлди.

А.У.га нисбатан Ўз. Рес. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

Қонунга мувофиқ, А.У. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар