• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.8°C
Detail image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД)нинг Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси билан ҳамкорликда 3 та тажриба ҳудудлари - Қорақалпағистон Республикаси Нукус тумани, Жиззах вилояти Бахмал тумани ва Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятининг функционал таҳлили амалга оширилди. Мазкур таҳлилнинг дастлабки натижаларига бағишланган давра суҳбатлари ташкилаштирилди.

Функционал таҳлил доирасида вилоят, туман халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари ва Котибият ходимларидан 94 нафари, вилоят, туман ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахслари ва мутахассислари, аҳоли, ННТ, хусусий сектор вакиллари, фуқаролардан 312 нафари сўровномаларни тўлдиришди ва жами 200 яқин шахслардан интервьюлар олинди ( шундан 37,2 % аёллар).

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи, юридик фанлари доктори, профессор О.Акилов сўзга чиқиб, функционал таҳлил натижалари (бошқарув, ишни ташкиллаштириш ва режалаштириш масалалари бўйича) қуйидагича хулосалар аниқланганлигини таъкидлаб ўтди:

биринчидан – Халқ депутатлари туман Кенгаш, унинг доимий комиссиялари фаолиятларини самарали бошқариш тизими мавжуд эмаслиги ва уларнинг фаолияти стратегик режалаштириш асосида амалга оширмаслиги;

иккинчидан -Халқ депутатлари туман Кенгашлари, унинг доимий комиссиялари ва бевосита депутатларнинг фаолиятини ташкиллаштирилиши ва режалаштирилиши тизимлилик ва стратегик аҳамиятга эга эмаслиги;

О.Акилов ўз маърузаси давомида функционал таҳлил натижалари бўйича таклифлар (бошқарув, ишни ташкиллаштириш ва режалаштириш) бўйича қуйидагиларни баён этди:

- бощкарув доимий комиссиялар раислари ваколатига ўз аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш ва мазкур вазифаларни самарали, ўз вақтида бажариш аҳволи ҳақида ҳисоботларини эшитиш каби ваколатларни қонун доирасида мустаҳкамлаш кераклигини;

- Котибият штат бирликларини ошириш, ҳар бир ходимини доимий комиссияларига бириктириш кераклигини;

- Ишларни ташкиллаштиришда ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлаштириш дастурлари ҳамда ҳар бир соҳани ривожлантиришга йўналтирилган режалари (йиллик, кўп йиллик)га боғлаган ҳолда, стратегик асосда (энг камида Кенгашнинг ваколати муддатига) амалга ошириш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Давра суҳбати давомида депутатлар ҳам сўзга чиқиб амалга оширилган тадқиқот иши юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Ўхшаш янгиликлар