• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.3°C
Detail image

Унинг сўзларига кўра, Россия МДҲ давлатларига табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, биологик таҳдидларга қарши курашиш соҳасида ёрдам беришда ва қўллаб-қувватлашда давом этади.

«Коронавирус пандемияси хавфли юқумли касалликлар тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишнинг мураккаблигини кўрсатиб, Россия ҳамда МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини қайта кўрсатди. Айнан МДҲ давлатларига Россия биринчи навбатда тестлар, дори-дармонларни етказиб берди, ҳар томонлама услубий ва тиббий ёрдам кўрсатди», — дея таъкидлаган Нургалиев.

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосарининг айтишича, «Спутник V» вакцинасинининг Беларусь ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилиши аллақачон Россия технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилган ва яқин келажакда Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилган.

Аввалроқ Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 40 минг дозалик 1-компоненти олиб келингани хабар берилган. Шунингдек, Россиянинг «Спутник V» вакцинасини Тошкентда ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши маълум қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар