• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Равшан Намозов 61 ёшида вафот этди.

Равшан Намозов 1961 йилнинг 10 июлида Термизда туғилган. Ўша ерда мусиқа билим юртини тамомлаб, отаси — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Намозов ҳамда Шокир Маҳмудовлардан сабоқ олган.

У 1985 йил Германия ўтказилган “Ёшлар фестивалида” ва 1989 йили Олмаота шаҳрида ташкил этилган “Осиё овози” кўрик танловида Гранд-Прини қўлга киритган.

Равшан Намозов ўзининг мусиқий фаолиятини 1989 йилда ташкил этилган “Қарс” гуруҳида бошлаган. 1991 йилдан буён у яккахон хонанда сифатида ижод қилган. 1993 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.

Хонанда ўзининг “Чипрадалли”, “Ковушим”, “Ёр-ёр ёрон-эй”, “Биё-биё”, “Хаёл” каби қўшиқлари билан мухлислар кўнглидан жой олган.

Ўхшаш янгиликлар