• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.8°C
Detail image

Ўзбекистон фуқароларини ишга ёллаш бўйича Росиянинг пилот лойиҳаси иш бошлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ўзбекистонда 10 минг фуқарони ташкилий равишда Россияга ишга ёллаш режалаштирилган пилот лойиҳада Россия Федерациясининг 10 та субъектидан 21 та қурилиш компанияси вакиллари иштирок этмоқда.

Бугунги кунда патент олиш учун керак бўладиган, тиббий кўрикдан ўтиш, дактилоскопия (бармоқ изини рўйхатдан ўтказиш) каби қатор тартиб-қоидаларини республика ҳудудида амалга ошириш мумкин.
Бунинг учун Тошкентга Россиянинг Федерал тиббий-биологик агентлигининг (ФМБА) 40 нафар мутахассислари, Россия ИИВ паспорт-виза хизматининг 6 нафар ходими, шунингдек, зарур ускуналар ва коронавирусга қарши бир компонентли "Спутник Лайт" вакцинаси олиб келинди.
Россиялик мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда “Кўп функцияли миграция маркази” билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар