Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, Ўзбекистонда “Диний жамоат” тузиб, шериклари қўлга тушгач, хорижга қочиб кетган эркак қидирилмоқда.
Салимов Дилмурод Баҳромович 2007 йилдан бошлаб бир гуруҳ шахслар билан Ўзбекистон Республикасида қонунга хилоф равишда жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларни тузиб, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиб келган.
2010 йилда жамоат аъзоларидан бир гуруҳи қўлга олинганидан сўнг Салимов жавобгарликдан қўрқиб, Россия давлатига қочиб кетган. 2013 йилга келиб, Туркия орқали Сурия-араб республикасига бориб, Ислом давлати Халқаро террорчилик ташкилоти сафларига қўшилган.
Салимов Дилмурод Баҳромовичга нисбатан Ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 244-2 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган, дейилади хабарда.