• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +6.9°C
Detail image

Куала-Лумпурдаги Малайзия халқаро савдо ва кўргазмалар марказида иш бошлаган “Ақлли миллат кўргазмаси - 2023”да Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ҳам иштирок этяпти.

Кўргазмада тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда ахборот технологияларини ривожлантириш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, IT Park Uzbekistan ва сўнгги йилларда юртимизда инновацион экотизимини ривожлантиришда стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Малайзия томони Ўзбекистон вакилларини келгуси йили ташкил этиладиган “Ақлли миллат кўргазмаси - 2024” кўргазмасида ўз маҳсулотлари билан иштирок этишга таклиф қилди.

Кўргазма ишида доирасида унинг қатор қатнашчилари, жумладан, Малайзиянинг “Tron Bradbury Energy”, “Drone Academy Asia” ва “Teleplex Solutions Sdn Bhd” компаниялари вакиллари Ўзбекистонда фаолият юритиш имкониятларини кўриб чиқишга қизиқиш билдиришди.

Ўхшаш янгиликлар