• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +1.9°C
Detail image

Деҳли шаҳрида Кикбоксинг ташкилотлари жаҳон ассоциацияси (World Association of kickboxing organisatios – WAKO) жадвалига кирувчи Ҳиндистон очиқ халқаро турнирида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Мамлакатимиз вакиллари аёллар ва эркаклар ўртасида кикбоксингнинг ринг ва татамида бўлиб ўтган турли йўналишлардаги беллашувларида 34 та медални қўлга киритишга муваффақ бўлди. Улардан 24 таси олтин, 7 таси кумуш ва 3 таси бронза медалларидир.

Ўзбекистон терма жамоаси турнирда иккинчи ўринни эгаллади. Ғолиблик мезбонларга ва учинчи ўрин Қозоғистон вакилларига насиб қилди.

– Мазкур турнирда 15 та давлатдан 950 нафар спортчи, жумладан ўзбекистонлик 38 нафар кикбоксинг усталари қатнашди, – дейди Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси раиси Ойбек Норметов. – Мамлакатимизда бошқа спорт турлари қатори кикбоксинг ҳам ривож топмоқда. Бу давлатимиз раҳбариятининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қаратаётган катта эътиборидан далолатдир. Терма жамоамиз аъзоларининг халқаро майдонда қўлга киритаётган натижалари салмоғи тобора ошмоқда, бу эса келажакда жаҳон чемпионатларида ҳам эришиладиган юқори кўрсаткичларга асос бўлишига ишонамиз.

WAKО Ўзбекистонда кикбоксингнинг ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон очиқ халқаро турнирига жорий йилдан бошлаб Жаҳон кубоги мақомини берди. Шунингдек, яқин йилларда ушбу спорт тури бўйича жаҳон чемпионатларидан бирини мамлакатимизда ўтказиш истиқболлари ўрганилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар