• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Марказий банкда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлоу билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида молия соҳасида, хусусан, банк иши ва рақамли молиявий технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида меҳмонларга мамлакатдаги жорий макроиқтисодий ҳолат, банк тизимини рақамлаштириш ва илғор тўлов тизимлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мулоқот якунида томонлар муҳокама қилинган масалалар бўйича ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Ўхшаш янгиликлар