
Бугун соат 19:00да Тошкент шаҳридаги “Наврўз” боғида “Uzbekistan Ethno Games”Республика фестивали ташкил этилади.
Мазкур фестивал Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси томонидан Президентимизнинг 2022-йил 25-майдаги “Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-259-сонли қарорига асосан илк маротаба ташкил этилмоқда.