• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +8°C
Detail image

Пандемия, яримўтказгичларнинг танқислиги шунингдек, Украинадаги вазият жаҳон автомобил бозоридаги инқирозни кучайтирди. Бу ўз навбатида, бутун автомобил бозорига сезиларли таъсир кўрсатди. Барча автобрендлар унинг оқибатларини ҳис қилмоқда.

Бугун “UzAuto Motors” автомобил бозорини керакли миқдордаги автомобиллар билан тўлдириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Март-апрел ойларида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун қўшимча 4 200 дона автомобил ишлаб чиқариш учун ҳаво йўллари орқали 656 тонна бутловчи қисмлар олиб келинди. Бу эса, рақамларда ва натижаларда ҳам ўз аксини топмоқда. Ҳар куни конвеерлардан 1 000 дан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилиб, завод тўлиқ қувват билан ишламоқда. Дарҳақиқат, компания 2022 йилнинг беш ойида ўтган йилги кўрсаткичларини ортда қолдирди.

Аниқ маълумотларга тўхталадиган бўлсак, 2022 йилнинг январ-май ойлари давомида, “UzAuto Motors” заводида 126 246 та автомобил ишлаб чиқарилди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилга қараганда 47%га кўпроқ. Шундай қилиб, ўтган йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши 40 452 дона автомобилни ташкил этади.

Айни пайтда, компания имкон қадар кўпроқ автомобил ишлаб чиқариш ва уларни қисқа вақт ичида етказиб бериш учун қўлидан келган барча чораларни кўрмоқда. Хусусан, логистика занжирларини оптималлаштириш Корея Республикасидан бутловчи қисмларни етказиб бериш вақтини 45 кундан 38 кунгача қисқартириш имконини берди, Хитойдан юкларни темир йўлдан автомобилга ўтказиш эса, транзитни 55 кундан 20 кунга қисқартирди. Шунингдек, 30 дан ортиқ етишмаётган бутловчи қисмларни етказиб берувчилар билан келишувга эришилди. Олиб борилган чора-тадбирлар самараси туфайли Лаcетти ва Дамас автомобиллари учун бутловчи қисмларни етказиб бериш ҳажми 6 000 донадан 8 000 донагача оширилди. Натижада, Асака заводида Лаcетти/Кобалт автомобилларини ишлаб чиқариш ойига 19 200, Хоразм заводида эса Дамас/Лабо автомобилларини ишлаб чиқариш 9 000 донага етказилди.

Американинг Форд компанияси эса, ишлаб чиқаришни тўхтатмаган ҳолда, автомобил фойдаланилишида зарур бўладиган махсус ускуналарсиз ишлаб чиқаришни давом эттирмоқда. Йўқотишларни олдини олиш учун қилинган ушбу қарор, 7000 дона Форд Ф150 пикапининг автотураргоҳларда йиғилиб қолишига сабаб бўлди.

Юқоридаги мисоллардан кўринадики, ҳар бир автомобил ишлаб чиқарувчи компания яримўтказгичлар етишмовчилиги муаммосини вазиятдан келиб чиқиб ҳал қилишга урунмоқда. Баъзи компаниялар ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилса, баъзилари автомобилни маълум бир жиҳозларсиз ишлаб чиқаришга мажбур бўлмоқда.

Ўхшаш янгиликлар