• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг матбуот котиби Иброҳим Калин Туркиянинг Стокголмдаги элчихонаси олдида "Қуръон"ни ёқишга рухсат берилганига муносабат билдирди.

“Стокголмда "Қуръони Карим"нинг ёқиб юборилиши жиноятидир. Биз буни кескин қоралаймиз.

Бизнинг барча огоҳлантиришларимизга қарамай, бу ҳаракатга рухсат бериш нафрат жиноятлари ва исломофобияни рағбатлантиришдир.

Муқаддас қадриятларга тажовуз - бу эркинлик эмас, балки замонавий ваҳшийлик", деди Калин.

Шунингдек, айни дамда "Қурони Карим"нинг ёқилгани намойишларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, ғазабланган намойишчилар Швециянинг Истанбулдаги элчихонаси олдида Швеция байроғини ёқиб юборишди.

Ўхшаш янгиликлар