• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

Қозоғистонда оммавий тўқнашувлардан сўнг мамлакатда қонун ва тартибни тиклашга қаратилган аксилтеррор операциясининг янги босқичи бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Ерлан Тургумбаев "Хабар 24" телеканали эфирида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, жангариларнинг қочиб кетишининг олдини олиш мақсадида Олмаота пойтахти атрофида 13 та назорат пункти ўрнатилган. Шаҳарнинг барча энергетика блоклари шай ҳолатга келтирилди.

“Биз машиналарни текширамиз, ҳужжатларни текширамиз. Барча гумонланувчилар қўлга олиниб, бизнинг штабимизга олиб кетилди”, — деди Турғумбаев.

Унинг таъкидлашича, жангариларнинг баъзилари тартибсизликлар пайтида катта миқдордаги ҳарбий ўқ-дориларни ўғирлаганликлари сабабли ўзини ҳарбийлардек кўрсатишлари мумкин. Шунинг учун, назорат-ўтказиш пунктларида ишлайдиган ҳақиқий ҳарбийлар ҳамкасбларини террорчилар билан адаштирмасликлари лозим.

Ўхшаш янгиликлар