• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +24.7°C
Detail image

Беларусь қуролли кучлари бўлинмалари Украина билан чегарадош ҳудудларда ёғочдан ясалган танкларни жойлаштирмоқда, деди Украина Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Александр Мотузяник.

Мотузяник таъкидлаганидек, бу "оператив камуфляжни амалга ошириш ва уларнинг мавжудлигини кўрсатиш учун" қилинган.

“Бундан ташқари, Беларусь Қуролли Кучларида жанговар шайликни текшириш тахминан жорий йилнинг 25 июнига қадар давом этади”, — дея қўшимча қилди спикер.

Мотузяник Украина-Беларусь чегарасини мустаҳкамлаш учун Беларусь ҳарбий хизматчиларни жалб этаётганига эътибор қаратди.

Аввалроқ Александр Лукашенко босим муносабати билан жанубий оператив қўмондонликни яратиш нияти борлигини маълум қилганди.

Ўхшаш янгиликлар