• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +3°C
Detail image

18 январ куни Киевнинг Бровари чеккасида вертолёт ҳалокатига учувчининг хатоси сабаб бўлган, у туман туфайли кўп қаватли бинони кечикиб пайқаган. Бу ҳақда “Страна.ua” Украина Ички ишлар вазирлигидаги терговнинг дастлабки натижалари билан таниш бўлган ўз манбаларига таяниб ёзмоқда. Ҳозирча бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ.

Страна.ua суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, вертолёт учувчиси ўша пайтда Беларусдан ракета зарбалари берилишидан қўрқиб Бровари устидан атайлаб паст баландликда учган. Шу билан бирга, офат юз берган куни қуюқ туман бўлган, шу сабабли учувчи кўп қаватли бинони жуда кеч пайқаган, у ерда электр қуввати йўқлиги сабабли сигнал чироқлари ишламай қолган.

Францияда ишлаб чиқарилган Н225 Super Puma вертолёти бир қатор офатлар туфайли фойдаланишдан чиқарилган, 2018 йилда эса у Киевга сотилган.

Ўхшаш янгиликлар