• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +3.8°C
Detail image

Украина армияси босиб олинган Запорожъе вилоятининг Вербовой шаҳрида Россия мудофаа чизиғини ёриб ўтди.

Бу ҳақда Украина қуролли кучлари генерали Александр Тарнавский маълум қилди.

Унинг айтишича, мамлакат қўшинлари келажакда янада жиддий муваффақиятларга эришади: “Биз олға боришда давом этамиз”.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина ўртасидаги уруш ўтган йилнинг феврал ойида бошланган эди. Украина армияси жорий йилнинг июн ойида қарши ҳужум амалиётларини бошлади.

Ўхшаш янгиликлар