• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.1°C
Detail image

Украинадан бир томонлама мустақиллигини эълон қилган Донецк Халқ Республикасига қарашли икки аҳоли пункти Украина армияси томонидан оғир қуроллар билан нишонга олингани маълум қилинди.

Донецк мери Алексей Кулемзи ўзининг Telegram каналида баёнот эълон қилиб, Украина армияси бўлинмалари Донецкнинг ғарбий чеккасидаги Старомиҳайловка ва Трудове қишлоқларини оғир қуроллар билан ўққа тутганини маълум қилди.

Баёнотда "Старомиҳайловка соат 16.40 да яна бир бор Украина қуролли кучларининг нишонига айланди. Украина армияси бўлинмалари Петровский туманидаги Трудове қишлоғини ҳам оғир қуроллар билан қайта нишонга олган", дейилган.

Украина 2014 йил апрелида Киевдан бир томонлама мустақиллик эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларига қарши ҳарбий операция бошлаган эди. БМТ маълумотларига кўра, ҳозиргача минтақадаги можароларда 13 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

2020 йилнинг 27 июлида Киев маъмурияти ҳамда Донецк ва Луганск халқ республикалари минтақада ўт очишни тўхтатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олган эдилар.

Келишувга мувофиқ, ҳар икки томоннинг кўрсатмалари билан Донбассда тўлиқ ва кенг қамровли ўт очишни тўхтатиш тартиби кучга кирган. Бироқ Украина армияси томонидан уюштирилган ҳужумлар туфайли минтақадаги кескинлик яна кучайди.

Ўхшаш янгиликлар