• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

АҚШнинг Ню-Жерси штатида Ўзбекистон вақти билан 2 июнь тонгида UFC 302 мусобақаси бўлиб ўтди.

Кечанинг асосий жанги Ислом Махачев ва Дастин Порье ўртасида кечди. Доғистонлик спортчи 5-раундда Порьени бўғиш услубида мағлуб этди.

Турнирнинг бонуслари эълон қилинди. Кевин Ҳолланд ва Михал Олексейчук қарама-қаршилиги энг яхшилардан бири деб топилди ва 50 минг доллар бонус ажратилди. Ҳолланд 1-раундда Олексейчук устидан ғалаба қозонганди.

Ислом Махачев ва Дастин Порье қарама-қаршилиги кечанинг энг яхши жанги деб топилди. Ушбу жанг иштирокчиларига ҳам 50 минг доллар бонус берилди.

UFC 302 турнирининг бошқа натижалари билан танишинг:

  • Шон Стрикленд (28-6) тўлиқ давом этган жангда Пауло Коста (14-3) устидан очколар эвазига ғалаба қозонди;
  • Жаилтон Алмейда (21-3) Александр Романовни (17-3) 1-раундда бўғиш услубида мағлуб этди;
  • Ренди Браун (19-5) Элизеу Залески дос Сантосни (24-8-1) очколар ҳисобига мағлубиятга учратди;
  • Роман Копилов (13-3) Сезар Алмейдани (5-1) очколар ҳисобига мағлуб этди.

Ўхшаш янгиликлар