• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Швейцариянинг Ньон шаҳридаги УЕФА штаб-квартирасида Миллатлар лигаси-2022/23 яримфиналига қуръа ташланди.

Плей-офф босқичига турнирнинг А дивизионидаги ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаган жамоалар – Хорватия, Испания, Италия ва Нидерландия йўлланма олган эди.

Қуръага кўра, Нидерландия Хорватияга қарши майдонга тушса, Испания Италия билан ўйнайдиган бўлди. Ғолиб жамоалар финалга йўлланма олади.

Яримфинал баҳслари Нидерландияда ўтказилади. Мезбонларнинг Хорватияга қарши ўйини 14 июнь куни Роттердамда, Испания – Италия баҳси эса 15 июнь куни Энсхед шаҳрида ўтказилади.

Учинчи ўрин учун ўйин 18 июнь куни Энсхедда, финал ўша куни Роттердамда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, УЕФА Миллатлар лигасининг амалдаги чемпиони Франция бу мавсум яримфиналга йўлланма ололмади.

Ўхшаш янгиликлар