• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “L.W.” МЧЖ масъул шахслари 2021-2022 йилларда хорижга экспорт қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини манзилга етказишда ҳужжатларини сохталаштириш орқали МЧЖга маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун 706,3 млн сўм субсидия ажратилишига эришиб, ушбу маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар