• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

Туркиянинг шимоли-шарқида кучли ёмғир ёғди, натижада Қора денгиз соҳилидаги баъзи уйлар сув остида қолди. Бу ҳақда Daily Sabah хабар бермоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Ризе ва Aрхави вилоятлари энг кўп зарар кўрган. Туманларда кўчкилар юз берди, бу эса чой плантацияларини йўқ қилди.

Туркия Табиий офатларни бошқариш агентлиги маълумотларига кўра, 200 киши эвакуация қилинган. Сув остида қолган уйларнинг аҳолиси қайиқларда полиция томонидан қутқарилди.

Энергия ва табиий ресурслар вазирлиги хавфсизлик чораси сифатида тўққиз мингдан ортиқ абонентга электр энергиясини қисқартирганини айтди.

Воқеа жойига Туркия ички ишлар вазири Суйлеман Сойлу етиб келди. Газетанинг ёзишича, камида олти киши ҳалок бўлган, икки киши бедарак йўқолган. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар