• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Туркия Тожикистонга учувчисиз самолётлар сотиб олиш учун 1,5 миллион доллар ва ҳарбий тайёргарлик учун 62 минг доллар ажратади. Бу ҳақда "Asia-Plus" нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Тожикистон парламенти Туркия билан икки муҳим ҳарбий шартнома имзолаган – улар ушбу давлат маблағлари ҳисобидан қурол-яроғ, жумладан, учувчисиз учоқлар сотиб олади ҳамда тожик аскарлари турк ҳарбий ўқув марказларида ўқитилади. Тожикистон парламенти аъзолари 11 апрель куни ушбу икки келишувни маъқуллаган.

Тожикистон Туркиядан "Bayraktar"ларни сотиб оладими?

Икки давлат ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги биринчи келишув 2023 йил 26 июль куни Истанбул шаҳрида имзоланган эди.

Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзо бу келишувни делегатларга тушунтирар экан, Туркия ҳукумати 50 миллион турк лираси (1,5 миллион доллар) ажратишини, ушбу маблағ билан Тожикистон Туркиядан "қурол ва ўқ-дорилар, учувчисиз учиш аппаратлари ва замонавий қурилмалар" сотиб олиши мумкинлигини айтган.

Ажратилган маблағлар икки томонлама ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасида турк компаниялари товарларини харид қилиш ва хизматлари учун тўловларни амалга оширишга йўналтирилиши айтилмоқда.

"Битимнинг амалга оширилиши Туркия билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга, шу жумладан, ушбу мамлакат мудофаа саноати компаниялари ва корхоналари билан ҳарбий қуроллар, учувчисиз самолётлар ва бошқаларни сотиб олишга хизмат қилади", дея қўшимча қилган Шерали Мирзо.

Унинг сўзларига кўра, ушбу келишувнинг маъқулланиши замонавий таҳдидларнинг кучайиши фонида муҳим аҳамиятга эга.

Ўхшаш янгиликлар