
Сурия бўйича Ташқи ишлар вазирлиги даражасидаги тўрт томонлама йиғилиш Россиянинг илтимосига кўра қолдирилди, янги сана ҳали аниқланмаган.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли маълум қилди.
“Россия томони тайёргарликни якунламагани ҳақида бизга хабар берди ва музокараларни кейинга қолдиришни таклиф қилди. Уни бошқа вақтда ўтказиш таклиф қилинган эди, биз бунга рози бўлдик”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.