• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +26.4°C
Detail image

Биринчи хорижий кема Мариупол портини шанба куни рус қўшинлари томонидан босиб олингандан кейин тарк этиши керак эди. Бу Туркиянинг “Азов Конкорд” юк кемаси. ТАСС манбасининг айтишича, кеманинг денгизга чиқиши ортга сурилмоқда.

"Ҳозирча кеманинг жўнаб кетиши 18 июндан 20 июнга кўчирилди. Бу кема эгасидан порт хизматлари учун тўлов ўтмагани билан боғлиқ", - деди агентлик суҳбатдоши. У ўзини ўзи эълон қилган республика вакиллари талаб қилаётган суммани айтмади. “Кема бўш, юксиз, ўз ватанига боради”, — дея қўшимча қилди манба.

Аввалроқ Россия контр-адмирали Виктор Кочемазов Туркиянинг "Азов Конкорде" кемаси божхона ва чегара хизматидан рухсат олиб, 18 июнь куни Мариупол портини тарк этиши кераклигини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар