• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туризм соҳасидаги нодавлат таълим ва нодавлат нотижорат ташкилотларига грантлар тақдим этади. Бу маблағлар меҳмонхона ходимлари малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва бошқа жойлаштириш воситалари учун ажратилади.

Ўқув маркази ёки бошқа ташкилот грантни олиш учун вазирликка туризм соҳасида ўқитишга рухсатнома нусхаси, малака ошириш курсининг паспорти ва тақвим режаси, ўқитувчилар ҳақидаги маълумот, шунингдек, харажатлар сметаси илова қилинган расмий ариза бериши керак. Ҳужжатлар тўплами фақат қоғоз шаклида қабул қилинади. Уни вазирликка тўғридан-тўғри ёки почта орқали 1 июндан 20 июнгача топшириш мумкин. Вазирлик аризани ҳужжатларни қабул қилиш якунланганидан сўнг 10 иш куни мобайнида кўриб чиқади.

Ўхшаш янгиликлар