• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Россия—Грузия чегарасидаги ягона назорат-ўтказиш пунктида аксарият йўлаклар ёпилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 13 мартдан “Юқори Ларс” назорат-ўтказиш пунктида инфратузилмаларни реконструкция қилиш ишлари бошланиши муносабати билан юк автотранспорт воситалари ҳаракатланувчи йўлакларнинг аксарияти ёпилган.

Айни пайтда назорат-ўтказиш пунктида юк машиналари учун ташкил этилган 11 та йўлакдан фақатгина 6 таси фаолият кўрсатмоқда. Ушбу йўлаклар орқали юк ташувлари реверс режимида амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан миллий ташувчилар Ўзбекистондан Грузия, Озарбайжон ва Туркияга юк ташувларини амалга оширишни режалаштирганда юқоридаги жиҳатни эътиборга олиши сўралган.

Ўхшаш янгиликлар