• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +17.5°C
Detail image

АҚШ президенти Дональд Трамп лавозимдан кетар чоғида Саудия Арабистонига катта суммали қурол сотилишига эришмоқчи. 

Трамп маъмурияти Риёзга 478 милллион долларлик қурол сотилиши учун лицензия берилишини истаётгани ҳақида Конгрессни хабардор қилган.    

Bloomberg хабарида айтилишича, Американинг Raytheon Technologies компанияси лицензия олиши билан Саудия Арабистонига қурол сотишни тўғридан-тўғри бошлаши мумкин. 

The Washington Post нашри эса қуроллар Саудия Арабистонининг ўзида ишлаб чиқарилиши мумкинлигини ва бу борадаги келишув устида 2019 йилнинг бошидан бери иш олиб бораётганини ёзди. Келишув 97 миллион долларлик ички хавфсизлик тизимини ҳам ўз ичига олади. 

Дональд Трамп президентлик пайтида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмонни шахсан қўллаб-қувватлаб келди. У Вашингтоннинг минтақадаги яқин ҳамкори бўлмиш Риёзни жуналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши, Ямандаги уруш ва бошқа баҳсли масалаларда ҳимоя қилди

Ўхшаш янгиликлар