• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 9 май куни соат 14:00 атрофида номаълум шахслар ертўланинг қулфини бузиб, 28 ёшли Ж.Т.га тегишли музлатгич, микротўлқинли печь ва 11 000 АҚШ долларини ўғирлаб воқеа жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми ("Ўғирлик") билан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар давомида жиноятчилар эртаси куниёқ аниқланиб, қўлга олинди. Улар 54 ёшли П.Л. ва 31 ёшли М.К. бўлиб чиқди.

Бугунги кунда тергов давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар