• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +3°C
Detail image

Тошкент шаҳрида қурилишда ишловчи 40 ёшли эркак 3-қаватдан сакради. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди, деб ёзади "Дарё".

Маълум қилинишича, асли навоийлик бўлган эркак пойтахтдаги қурилиш фирмаларидан бирида ишлаб келган. Иш жойида ҳамкасблари билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Бунинг оқибатида у 3-қаватдан пастга сакраган.

Шундан сўнг у дўсти ҳамроҳлигида шифохонага олиб келинган. Бемор аввалига шифокорларга кўчада йиқилиб тушганини айтган. Тиббий кўрик ва унинг натижасидан сўнг эса у учинчи қаватдан йиқилгани маълум бўлган.

“Рентген текширувларидан ўткизганимизда ўнг сон суяги юқори учлигидан ёпиқ майдаланиб синиб, суяк бўлаклари силжиши, чап товон суяк ёпиқ синиб, қониқарли туриши аниқланди. Бунинг натижасида биз ўнг сон суягини склет тортув тизимига қўйиб қўйдик. Чап оёғига тиззагача гипс боғлаб қўйдик. Беморнинг шишишлари қайтгач операция ўтказиш режалаштирилди. Ҳозирда унинг ҳаволи ўрта оғирликда”, — дейди шифокор.

Ўхшаш янгиликлар