• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Миробод туманида номаълум эркак мактабдан қайтаётган қизга ташлангани акс этган видео тарқалди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Aniq.uzга маълум қилишича, 19 апрель куни соат 12:49 да вояга етмаган Б.З. қўшимча дарслардан қайтиб келаётганда Миробод тумани Иноқобод кўчасида номаълум шахс орқасидан келиб, тегажоғлик қилган. Сўнгра ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

Жабрланувчи қиз ҳозирда мактабнинг 11-синфида ўқийди.

Шунингдек, қизга тагжоғлик қилган номаълум шахс тахминан 20-30 ёшлардаги ўзбек миллатига мансуб йигит экани айтилмоқда.

Ҳозирда Б.З.нинг отасидан ариза олиниб, номаълум фуқаронинг шахсини аниқлаш ҳамда қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар