• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.6°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда бир нечта аёлларнинг бозорларда ўғрилик содир этаётганлиги ҳақидаги хабарлар ва видеотасвирлар тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув давомида қуйидагилар аниқланди.

2022 йил 9 январь тахминан соат 12:30 ларда тўрт нафар номаълум аёллар Чилонзор буюм савдо комплексидаги дўконларнинг бирига харидор сифатида келиб, сотувчи чалғиганлигидан фойдаланиб, 280.000 сўмлик буюмларни яширин равишда олиб кетишган.

Кўрилган тезкор тадбирлар натижасида аёллар аниқланиб, улар томонидан етказилган зарар тўлиқ қопланган.

Ҳозирда ушбу аёллар Ю.З., Х.Д., М.Х., А.С.ларга нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар