• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалида “Бавария” “Арсенал”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель фаолиятида ўзига хос натижани қайд этди. Мутахассис учта турлича клуб билан мусобақа ярим финалига чиққан илк немис мураббийига айланди.

Бунга қадар Тухель “Челси” ва “ПСЖ” билан ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди.

Томас 2019/20 йилги мавсумда “ПСЖ” билан биргаликда финалга қадар етиб борган ва ҳал қилувчи баҳсда “Бавария”га имкониятни бой берганди.

2020/21 йилги мавсумда эса “Челси” мураббийи сифатида шоҳсупага кўтарилган. Финалда “Манчестер Сити” мағлуб этилганди.

Жорий мавсум Чемпионлар Лигаси ярим финалида Томас Тухель бошчилигидаги “Бавария” “Реал”га қарши баҳс олиб боради. Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 30 апрелга тўғри келса, жавоб ўйини эса 8 май санасида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар