• 10692.00
  • 12447.63
  • 150.46
weather Тошкент: +6.4°C
Detail image

“Толибон” ҳаракати томонидан ташкил этилган Афғонистон ҳукумати раиси ўринбосари вазифасини ижро этувчи Абдул Ғани Бародар Тожикистон мамлакат ички ишларига аралашётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Al-Jazeera” телеканали хабар қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Тожикистон ишларимизга аралашмоқда. Ҳар бир ҳаракатга қарши ҳаракат мавжуд”, - деган Бародар.
Қайд этиш жоизки, Тожикистон бир неча марта толиблар Афғонистоннинг турли миллатларидан ташкил топган инклюзив ҳукумат тузишлари кераклиги ҳақида баёнот берганди.
Аввалроқ толиблар Тожикистон билан чегарадаги Тахор вилоятига минглаб махсус хизмат жангчиларини юборгани хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар