• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

«Толибон» террорчилик ҳаракати етакчилари Афғонистон вилоятларидан бирида гуруҳнинг ўзбек вакиллари қўзғолонини бостиришга уринган, бироқ қийинчиликларга дуч келган. Бу ҳақда 14 январь, жума куни Афғонистон сиёсатини ўрганиш маркази раҳбари Андрей Серенко ўзининг телеграмдаги каналида малум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Кобул фармони билан қўзғолончиларни тинчлантириш учун Пуштун толибларининг Мозори Шарифдан бир отряди мамлакат шимоли-ғарбидаги Фарёб вилоятига юборилган. Бироқ йўлда ўзбек толиблари пистирмасига тушиб, катта талофатларга учради.

«Натижада отряднинг Фарёбга юриши тўхтатилди», деди Серенко.

Бошқа тафсилотлар, жумладан, қурбонлар сони ҳақидаги маълумотлар келтирилмаган.

Ўхшаш янгиликлар