• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

🚬Тошлар тўсатдан пайдо бўлмайди. Асосан оғиз гигиенасига етарлича ғамхўрлик қилинмаганда кузатилади. Қолаверса, тишлар шакли, овқатни чайнашда уни нотўғри тақсимлаш, сўлак таркибидаги ўзгаришлар, қаттиқ егуликлар етишмаслиги, тамаки чекиш, кучли чой ва қаҳвани кўп ичиш оқибатида ҳам келиб чиқади.

🍜 Тош тўғри тозаланиб, ювилганда ёки қаттиқроқ овқат чайналганда осонлик билан кўчиб тушиши мумкин. Баъзан унинг ички юзасини қоплаб эмаль қисмига сингиб кетади. Шу боис тошни кўчириш анча қийин. Бу эса аста-секин милкни эзиб қўяди ва улар қонайдиган, оғиздан қўланса ҳид келадиган бўлиб қолади.

🪥 Тишда тош пайдо бўлишининг олдини олиш учун овқатни меъёрида чайнаш (ҳамма тишлар билан), суви қочган нон, сабзи, олма еб туриш лозим. Қолаверса, касал тишлар ва яллиғланган милкни ўз вақтида даволаш, йўқ тишлар ўрнини тўлдириш зарур. Уларни кунда 2 марта сифатли тиш пастаси билан ювиш ҳамда вақт-вақти билан стоматолог кўригидан ўтиб туриш мақсадга мувофиқ, дейди стоматолог-шифокор Мирафзал Ирханов.

Ўхшаш янгиликлар