
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинганларнинг оилалари билан учрашди.
Бу ҳақда The Times of Israel ёзмоқда.
Газетанинг ёзишича, бош вазир улар билан кечаю кундуз давом этаётган дипломатик ва разведка операциялари ҳақида маълумот берган.
“Оилаларнинг дардига қулоқ тутдим. Биз дилдан суҳбатлашдик”, деди Нетаняху.