• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Сунъий интеллект саратон касаллигини ташхислаш ва даволашда фаол роль ўйнай бошлади.

Бу ҳақда Гематологик кам учрайдиган касалликлар ассоциацияси асосчиси проф. Февзи Алтунташ Анадолу билан суҳбатда.

Кўплаб соҳаларда, жумладан, соғлиқни сақлашда ҳам қўлланила бошланган сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича муҳим тадқиқотлар олиб борилгани ва қисқа вақт ичида муваффақиятга эришилганини таъкидлади.

Алтунташ, сунъий интеллект, айниқса, саратон касаллигини ташхислашда жуда муҳим эканлигини таъкидлади.

«Соғлиқни сақлашнинг самарасизлиги дунё миқёсида қарийб 40 фоизга етди. Ушбу йўқотишларнинг қарийб ярми сунъий интеллект иловалари ёрдамида клиник ёки оператив тарзда тузатилиши мумкин бўлган жараёнлар билан боғлиқ. Сунъий интеллект беморни даволаш ва суғурта йўлларини тасдиқлаш, тиббий ёзувлар ва маълумотлар тўпламини яхшилаш каби мунтазам бизнес жараёнларини такомиллаштириш ва самарадорликни оширишга сезиларли таъсир кўрсатади. Шунингдек, шифокорларнинг диагностика ва даволаш имкониятларини кучайтиради. Ҳали жуда янги бўлсада, у тиббий тасвирлаш бўйича мутахассисларга рентгенография, ПЭТ/сканерлаш, МРИ ва ультратовушдан олинган тасвирларни яхшироқ ажратиш, аниқлаш, таснифлаш ва изоҳлаш имконини беради», деди Алтунташ.

Унинг сўзларига кўра, сунъий интеллект илғор молекуляр усуллар ёрдамида геномик тадқиқотларни баҳолашни осонлаштиради, бу эса маълумотлар базалари ёрдамида симптомларни ўрганиш орқали беморнинг аҳволини таҳлил қилиш имконини беради.

“Бу зарур таҳлилларни ўтказиш ва тегишли даволашни белгилаш орқали ташхис қўйишни осонлаштиради. Мисол учун, биопция тасвирларида саратон билан боғлиқ оқсилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш орқали тезда ташхис қўйиш ва даволашни бошлаш мумкин, - тушунтирди профессор.

Альтунташнинг айтишича, сунъий интеллект илғор ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тиббий тадқиқотлар, клиник тадқиқотлар ва соғлиқни сақлаш бўйича қарорларни қабул қилишда ёрдам берадиган рақамли воситага айланади.

«Сунъий интеллектга асосланган саратон касаллигини аниқлашнинг автоматик усули ишлаб чиқилди, бу лимфа тугунлари ҳужайраларини текшириш орқали кўкрак саратони мавжудлигини аниқлаш имконини беради», деди Алтунташ.

Ўхшаш янгиликлар