• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +4°C
Detail image

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси ижросига бағишланган мулоқот бўлиб ўтди. Унда вазир Амрилло Иноятов иштирок этиб, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар бўйича маъруза қилди.

Таъкидлаш лозимки, 2022 йилда имзоланган 10 та ички норматив-ҳуқуқий ҳужжат тизимда коррупцион ҳолатларнинг сезиларли даражада камайишига хизмат қилмоқда.

Қолаверса, 2023 йил тиббиёт соҳасида “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилиниб, бу борадаги мурожаатларни қабул қилиш учун вазирнинг 91 403-17-73 мобиль рақами ҳамда 71 241-10-65 "Ишонч телефони", 1003 ва 1203 қисқа рақамли алоқа линиялари ишга туширилди.

Ўрта тиббиёт ходимларини ишга қабул қилишда электрон резюме юбориш имконияти яратилиб, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали vacancy.argos.uz орқали танловлар эълон қилиш йўли билан малакали кадрларни танлаб олиш амалиёти жорий этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида тиббиёт соҳасини коррупциядан холи қилиш ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида:

бу борада қилинаётган ишларни жамоатчилик ва ОАВга тақдим этиб бориш ҳамда муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш, синов тадбирларини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатиб боришни таъминлаш;

ишга қабул қилиш бўйича келган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича; тиббий ускуна ва жиҳозлар талон-тарож қилинишининг олдини олишга қаратилган; муассасалар кесимида жами койкалар сони, улардаги банд қилинган ҳамда бўш турган ўрин(жой)лар ҳақида онлайн маълумот берувчи қатор электрон платформалар яратиш;

вазирликнинг расмий веб-сайтида тизимдаги барча муассасалар кесимида бўш иш ўринлари ҳақида маълумотларни акс эттириб бориш;

тиббиёт ходимларига муносиб меҳнат шароитини яратиш ва даромадини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаш;

хизматлар кўрсатиш технологияси, кадр ресурслари, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сарфланиши бўйича ягона реестр яратиш;

барча тиббиёт муассасалари учун ягона электрон базани ишга тушириш, маблағлар сарфланиши устидан қатъий жамоатчилик назорати механизмларини жорий этиш;

тизимда коррупция хавфи юқори бўлган соҳа ва йўналишларни давлат хизматлари марказларига ўтказиш ҳамда электронлаштириш режасини ишлаб чиқиш;

вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий тузилмаларида алоҳида штат бирликлари асосида коррупцияга қарши ички назорaт тузилмаси (“комплаенс-назорат”) фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўриш каби саъй-ҳаракатларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.

Ўхшаш янгиликлар