• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Соғлом ва чиройли сочни эга бўлиш учун кундалик рационингизга витаминлар ва минералларга бой озиқ-овқатларни киритишингиз керак. Бу ҳақда диетолог Марина Шахова гапирди.

Соч мустаҳкамлигида Б витаминлари, Е витамини, ёғ кислоталари, омега-3, руҳ ва темир муҳим ўрин тутади. Рационингизга сабзавот, мева, сут маҳсулотлари, тухум, балиқ, дуккаклилар, ёнғоқлар, уруғлар ва яшил сабзавотларни киритиш тавсия этилади.

Соч саломатлиги учун айниқса Б , Е ва С витаминлари фойдали бўлиб, улар соч ўсишини рағбатлантиради ва сочларнинг мўртлашишини олдини олади. А витамини ҳам муҳимдир; у бош терисида намликни сақлаб туришга ёрдам беради, қуруқлик ва кепак пайдо бўлишининг олдини олади. Бу витамин қовоқ, сабзи, ширин картошка, исмалоқ ва мангода мавжуд.

Агар соч тўкилишини бошдан кечирсангиз, бунда протеин, рух, темир ва омега-3 ни ўз ичига олган маҳсулотлар ёрдам беради. Шакарга бой, ёғли ва қайта ишланган овқатлардан воз кечиш тавсия этилади.

Ўхшаш янгиликлар