• 10554.34
  • 12837.24
  • 143.43
weather Тошкент: -9.5°C
Detail image

Канадалик шифокорлар коронавирус ва грипп билан боғлиқ ўлим кўрсаткичини таққослашди. 

Тадқиқот "CМАJ" журнали томонидан нашр этилди.

Таъкидланишича, мутахассислар тадқиқот давомида Торонто ва Миссисауга шаҳридаги эттита йирик касалхонанинг 2019 йил 1 ноябридан 2020 йил 30 июнигача бўлган даврини таҳлил қилишган. Ушбу ҳудудлар кўп сонли аҳоли ва коронавирус билан касалланиш даражаси юқори бўлган жойлар сифатида танланган.

Натижада, коронавирус билан касалланган беморларнинг интенсив терапия бўлимида грипп билан касалланганларга қараганда бир ярим баравар кўплиги аниқланган. Шу билан бирга, коронавирусга чалинган беморларнинг ўлим даражаси грипп билан касалланганларга қараганда 3,5 баравар юқорилиги тасдиқланган.

Муаллифларнинг фикрига кўра, фарқлар коронавирусга қарши иммунитет даражасининг пастлиги билан боғлиқ.

Ўхшаш янгиликлар