• 10554.34
  • 12837.24
  • 143.43
weather Тошкент: -9.5°C
Detail image

Коронавирусдан қутулгач, организмни яхшилаш учун қизил ёки қора қалампир истеъмол қилиш керак. Бу ҳақда россиялик фитотерапевт, биология фанлари номзоди Михаил Лушчик маълум қилди, деб ёзади Спутник.

Шифокорнинг сўзларига кўра, қалампир қон айланишини яхшилайди, танани қиздиради ва зарарли овқатлар қолдиқларини ювишга ёрдам беради. Унинг таъкидлашича, иммун тизими қон оқими ёрдамида вирус билан зарарланган ҳужайраларни зудлик билан тортиб ва ​​зарарсизлантира олмайди, шунинг учун қон айланишининг яхшиланиши муҳим ҳисобланади.

Шу билан бирга, Лушчик жуда кўп зираворлар истеъмол қилмасликни, шунчаки овқатга қўшиб қўйишни тавсия қилди.  — Aгар қалампирдан ёниш ҳисси пайдо бўлса, уни сут ёки ялпиз билан бартараф қилишингиз мумкин, — дейди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар