• 10525.50
  • 12763.22
  • 141.09
weather Тошкент: +3.6°C
Detail image

Саудия Арабистони коронавирусга қарши ўзининг вакцинасини синовдан ўтказишни бошлади. Ушбу синовлар Қиролликнинг Таълим вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Имом Абдул Раҳмон бин Файсал номидаги университет шу ҳафтада коронавирусга қарши маҳаллий вакцина синовини бошлади. Аввалроқ, ушбу вакцинанинг CОVID-19 га қарши самарадорлигини исботлаганди.

Шунингдек, ушбу университет маҳаллий вакцинадан клиник синовнинг биринчи босқичига етарли бўлган миқдорда ишлаб чиқариш учун Буюк Британия ва Швециянинг AstraZeneca каби энг йирик ихтисослашган компаниялари билан иш олиб бормоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Саудияда шу пайтгача 368 362 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилган ва уларнинг 6415 таси мазкур касаллик туфайли вафот этган.

Ўхшаш янгиликлар