• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида коронавируснинг “пирола” янги штамми кенг тарқалмоқда. У “омикрон”дан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитасининг маълум қилишича, ҳозиргача мамлакатда ва қўшни давлатларда коронавируснинг ушбу штамми билан касалланганлар қайд этилмаган.

Санэпидқўмитанинг Вирусология илмий-тадқиқот институтида вирус геномини ўрганиш бўйича ўтказилган сўнги таҳлиллар натижасига кўра мамлакатимизда касалланганларнинг 100 фоизида "омикрон" штаммининг турли вариантлари эканлиги аниқланган.

“Юқоридаги маълумотлардан хулоса қиладиган бўлсак, ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ, мамлакатимизда эпидемик вазият барқарорлигича сақланмоқда”, - дейилган хабарда.

“Пирола” штамми Исроил, Канада, Дания, Буюк Британия, Жанубий Африка, Швеция, Норвегия, Швейцария, Таиланд ва АҚШда рўйхатга олинган.

Ковиднинг бу янги штамми илк бор 2023 йилнинг ёз фаслида аниқланган. Шундан сўнг баъзи минтақаларда инфекцияни юқтириш ва ўлим кўрсаткичлари бирмунча кўпайган.

Ўхшаш янгиликлар